Линклар

logo-print

Карзай қасамёдга келтирилади


Бугун Кобулда иккинчи беш йиллик муддатга Афғонистон президенти этиб сайланган Ҳамид Карзай қасамёдга келтирилади.

Мазкур маросимда 300 дан зиёд чет эллик меҳмон, жумладан, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Покистон президенти Осиф Али Зардорий қатнашади.

Инаугурация муносабати билан Афғонистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ҳамид Карзай 2 ноябр куни президентлик сайлови ғолиби деб эълон қилинган эди. Бунга қайта сайловларда президент Карзай билан беллашиши кутилган рақиби доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг жараёнда иштирок этмаслик қарори сабаб бўлган эди.

Мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз қарорини биринчи давра сайловларида кузатилган сохтакорликларнинг яна такрорланиши мумкинлиги билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG