Линклар

logo-print

Африка аҳолиси сони миллиарддан ошди


БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси Африка қитъаси аҳолиси сони бир миллиарддан ошгани ҳақда маълумот тарқатди.

Ташкилот вакилларига кўра, Африка аҳолиси сўнгги 27 йил ичида икки баравар кўпайган.

Аҳоли сони айниқса Нигерия ва Угандада шиддат билан ўсиб бормоқда.

Бундай ўсишга кўпгина аёлларга исталмаган ҳомиладорликдан ҳимояланиш имкони йўқлиги сабаб экани айтилади.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Ер курраси аҳолиси сони ҳозир 6 миллиард 800 миллион кишини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG