Линклар

logo-print

Это'О янги лойиҳага старт берди


Италиянинг “Интер” клуби¸ айни пайтда Камерун терма жамоасининг етакчи футболчиси Самуэл Это'О Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантиришни назарда тутган лойиҳани бошлаб берди.

Камерунлик футбол юлдузи 17 ноябр куни “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги авлод – 2009” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкентда бўлиб ўтган гала концертида иштирок этди.

Концерт давомида Самуэл Это’О Тошкентдаги “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари қошидаги болалар академияси тарбияланувчиларига спорт соҳасида эришган ютуқлари учун фахрий ёрлиқлар топширди. Шу билан Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳага старт берилди. Лойиҳа доирасида республика ҳудудидаги болалар футбол жамоаларига молиявий ёрдам кўрсатилиб, жаҳон футбол юлдузлари иштирокида мастер-класс машғулотлари ўтказилади.

Самуэл Это’О 2008 йилнинг июл ойида ҳам “Бунёдкор” жамоаси таклифига биноан Тошкентда бўлиб, ўзбекистонлик ёш футболчилар учун мастер-класс машғулотлари ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG