Линклар

logo-print

Иркутскда икки ўзбек қўлга олинди


Иркутск шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинган ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Интерфакс агентлигининг Россия прокуратурасининг Иркутск шаҳар Сверловск туман тергов бошқармасига таяниб хабар қилишича, шаҳарнинг Юбилений микрорайонида 15 яшар қизнинг зўрлангани аниқланган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган маҳаллий қурилишлардан бирида ишловчи ўзбекистонлик икки меҳнат муҳожири қўлга олинган.

1980 ва 1975 йилда таваллуд топган Ўзбекистон фуқароларига Россия Жиноят кодексининг 131- моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG