Линклар

Киев Москва билан газ нархини муҳокама қилади


Украина Бош вазири Юлия Тимошенко бугун Ялтада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиб, Россиядан сотиб олинаётган газ нархи масалаларини муҳокама қилади.

Украина президенти Виктор Юшченко яқинда Россия президенти Дмитрий Медведевга йўллаган очиқ мактубида Украинага газ етказиб бериш борасида икки давлат ўртасида имзоланган шартнома имкон қадар тез фурсатда қайта кўриб чиқилиши лозим, дея таъкидлади.

Йил бошида Россия ва Украина ўртасида юзага чиққан газ можароси туфайли Европага газ етказилиши қисман тўхтатиб қўйилган эди. Январ ойида томонлар ўртасида шартнома имзолангандан сўнг, газ можароси якун топди.

Яқинда эса Москва газ тўловлари борасида Украина билан юзага чиқиши мумкин бўлган навбатдаги можаро Европа газ таъминотига яна таъсир этиши хусусида огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG