Линклар

Расмуссен Карзайдан натижа кутмоқда


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Ҳамид Карзайнинг иккинчи муддатга президент этиб қасамёдга келтирилишини “тарихий” воқеа дея атади.

Расмуссен, шунингдек, Афғонистон президенти эндиликда янги маъмурияти мамлакатда авж олган коррупцияни бартараф этиши лозим, деган фикрни билдирди.

- Коррупцияга қарши курашда конкрет натижалар кўриш оддий афғонлар ва халқаро ҳамжамият учун ўта муҳимдир, дея қўшимча қилди НАТО Бош котиби.

НАТО қўшинлари саккиз йилдан буён Афғонистонда толибларга қарши олиб борилаётган амалиётларди иштирок этиб келмоқда. Бироқ сўнгги пайтда аксар Ғарб давлатларида НАТОнинг Афғонистондаги миссиясини қувватловчилар сони камайиб бормоқда.

Буюк Британия ва НАТОнинг бошқа ҳамкорлари Афғонистондаги хавфсизлик масъулиятини 2010 йилдан бошлаб ҳукумат кучлари зиммасига юклашни режаламоқдалар.
XS
SM
MD
LG