Линклар

Обама Пхеньянни музокарага чорлади


АҚШ президенти Барак Обама ва Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак расмий Пхеньянни провокацион ҳатти-ҳаракатларни тўхтатиб¸ ядровий дастур юзасидан ўтказилаётган олти томонлама сўзлашувларга қайтишга чақирди.

Сеулда АҚШ президенти Барак Обама билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг Жанубий Корея президенти агар Шимолий Корея ўз ядровий амбицияларидан воз кечгудек бўлса, бу давлатга молиявий ва иқтисодий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Сеул учрашувида Обама ва Ли Мён Бак ўзаро алоқалар ривожи ва бир қатор муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Осиё давлатлари бўйлаб сафарини Барак Обама Жанубий Кореяда ниҳоясига етказди.
XS
SM
MD
LG