Линклар

logo-print

Брюсселда ЕИ саммити иш бошлайди


Бугун Брюсселда ЕИ президенти ва Ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбар лавозимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинади.

ЕИни қайта ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасининг иттифоққа аъзо барча 27 давлат томонидан ратификация қилиниши мазкур лавозимларнинг жорий этилишига йўл очиб берди.

ЕИ президенти лавозимига европалик таниқли сиёсатчилар, жумладан, Буюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр, Белгия, Нидерландия ва Люксембург Бош вазирлари даъвогарлик қилмоқдалар.

Яқинда Чехия республикаси иттифоққа аъзо давлатлар орасида сўнгги бўлиб Лиссабон шартномасини ратификация қилди. Лиссабон шартномаси 1 декабрдан бошлаб кучга киради.
XS
SM
MD
LG