Линклар

Киев ва Москва газ транзити бўйича келишиб олди


- Украина Россия гази ва унинг Европага транзити ҳақларини ўз вақтида тўлаш борасида олган мажбуриятларини аниқ ва пухта бажаради, деди Украина бош вазири Юлия Тимошенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Ялтада ўтказган сўзлашувлари сўнгида.

Россия бош вазири Владимир Путиннинг таъкидича, қарийб икки соат давом этган музокараларда асосий масалалар юзасидан келишилган.

Аввалроқ Украина президенти Виктор Юшченко россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевга очиқ хат йўллаб, Европага газ узатиш билан боғлиқ юзага келиши мумкин муаммоларни олдини олиш учун жорий йил январида имзоланган газ шартномаларини зудликда ўзгартиришни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG