Линклар

logo-print

Олтилик яна Эрон масаласини муҳокама қилади


Ядровий масалада Эрон билан музокаралар олиб бораётган олти давлат вакиллари бугун Брюсселда учрашади.

Ушбу учрашув АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва унинг ҳамкорлари Эронга нисбатан жазо чоралари қўллаш масаласини муҳокама этаётгани ҳақда билдирганидан бир кун ўтиб амалга ошмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий расмий Теҳрон ўз уранини қайта ишлаш учун бошқа давлатга юбормаслигини таъкидлаган эди.

Атом энергияси халқаро агентлиги эса Эронга ўзининг кам тўйинтирилган уранини учинчи давлатда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилмоқда.
XS
SM
MD
LG