Линклар

logo-print

АҚШ Ироқдан қўшинларни олиб чиқиш аҳдида собит


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ироқ ичкарисидаги сиёсий вазиятнинг кескинлашуви Америка қўшинини ушбу мамлакатдан олиб чиқиш режасига таъсир этмаслигини таъкидлади.

Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жаноб Гейтс 2010 йилнинг бошидан Американинг Ироқдаги 100 минг аскарли ҳарбий контингенти қисқартирилишини билдирди.

Пентагон раҳбарига кўра, 2011 йилгача барча Америка қўшини Ироқдан олиб чиқилиши керак.

Ироқда 2010 йил январ ойида сайловлар ўтказилади. Аммо мамлакат парламенти ҳукуматдаги келишмовчилик боис сайлов ҳақидаги қонунни ҳалигача қабул қилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG