Линклар

ЕИ президенти қутланмоқда


Жаҳон сиёсий саҳнасида унчалик яхши танилмаган икки шахснинг ЕИ юқори мартабали расмийси этиб сайланишига турли муносабат билдирилмоқда.

Пайшанба куни ЕИ етакчилари Брюсселда бўлиб ўтган норасмий саммит чоғида Белгия Бош вазири Ҳерман ван Румпейни ЕИнинг биринчи президенти, британиялик сиёсатчи, ЕИнинг Савдо-сотиқ масалалари бўйича комиссари Кэтрин Эштонни эса иттифоқнинг Ташқи алоқалар бўйича котиби лавозимига сайладилар.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо ушбу лавозимларга бундан лойиқ номзодлар топишнинг имкони бўлмаганини таъкидлади.

Германия канцлери Ангела Меркел Ҳерман ван Румпейнинг ЕИ президентлигига сиёсий оқиллик ва муроса олиб келишига ишонишини билдирди.

-Беш партияни бирлаштирган ҳукмрон коалиция аъзолари орасида у муросага келтирувчи шахс сифатида яхши танилган. Бир неча ой давом этган беқарорликдан сўнг у ўз давлатига сиёсий барқарорлик олиб келди. У ўз қатъияти ва муаммоларни ҳал қила олиш қобилияти билан ном қозонган. Аввал таъкидлаганимдек, у дипломат, сиёсатчи оқиллик ва музокарачи каби фазилатлари билан Европа кенгаши ва ўз президент лавозимига янги сифатларни олиб келади, деди Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун.

Ҳерман ван Румпейни ЕИнинг биринчи президенти этиб сайланишини олқишлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ЕИнинг янги раҳбарияти билан ҳамкорлик қилишга умид билдирди.
XS
SM
MD
LG