Линклар

Кореяда жиноятчи ўзбеклар қамалди


Жанубий Кореяда қотиллик содир этган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Жанубий Корея матбуотининг хабар қилишича, Кёнсан-Намдо вилояти Чҳанвон шаҳар суди 20 яшар Ўзбекистон фуқаросини босқинчилик ва қотиллик содир этишда айбдор деб топган. Маълум бўлишича, прокурорлар Ўзбекистон фуқаросига ўлим жазоси тайинланишини талаб қилган.

Суд материалида айтилишича, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон фуқароси Чҳанвон шаҳрида 59 яшар такси ҳайдовчисини бўғизлаб, 150 минг вон, тақрибан 130 доллар бир кунлик тушум пулини олиб қўйган. Мазкур воқеадан тўрт ой ўтиб, айбланувчи ўзбекистонлик икки шахс билан биргаликда яна бир такси ҳайдовчисига ҳужум қилган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида
Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

Айни пайтда Чҳанвон шаҳар суди мазкур жиноятга алоқадор бўлган ўзбекистонлик яна икки шахсга олти йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
XS
SM
MD
LG