Линклар

logo-print

Эрон жавоби Брюсселда муҳокама қилинади


Бугун АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция, Хитой ва Германия вакиллари Брюсселга тўпланиб, Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадейга кўра, Эрон ядровий дастур борасида халқаро ҳамжамият томонидан тақдим қилинган таклифларга ҳануз ўз жавобини билдирмаган.

Атом энергияси халқаро агентлиги Теҳронга ўзининг кам тўйинтирилган уранини хорижда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф этиб келмоқда. Бироқ пайшанба куни чиқиш қилган Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Теҳрон ўз уранини қайта ишлаш учун хорижга юбормаслиги, бунинг ўрнига уранни тўғридан-тўғри ёнилғига айрибошлаш режасини кўриб чиқаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG