Линклар

Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди


20 ноябр куни Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, ушбу мажлисда сиёсий партиялар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этганлар. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди.

Мажлисда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси текшириш якунларига кўра ва “Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига 517 номзодни, шу жумладан, “Адолат” социал-демократик партиясидан 123, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 135, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 135 ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 134 номзодни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди, дея хабар қилди ЎзА агентлиги.
XS
SM
MD
LG