Линклар

logo-print

Крол Обаманинг Тошкентга келишига умид билдирди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жорж Крол президент Барак Обаманинг Тошкентга сафар қилишига умид билдирди.

“Регнум” агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда АҚШ расмийси Тошкентда маҳаллий журналистлар билан ўтказилган учрашув чоғида маълум қилган.

- Бундай ташрифнинг ташкил этилишига умид қиламан. АҚШнинг ҳеч бир президенти шу пайтгача Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюрмаган. Фақат Билл Клинтон самолёти ёнилғи қуйиш учун Қозоғистон аэропортига қўнган, бироқ президент ўшанда Марказий Осиё давлати тупроғига қадам босмаган, деди Жорж Крол.

АҚШ расмийси Тошкент сафари давомида ҳукумат расмийлари билан бир қатор масалалар юзасидан сўзлашувлар олиб борганини маълум қилди.

- Бизнес, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари - айнан шу уч йўналиш бўйича ишлар ва музокаралар олиб бормоқдамиз, дея қўшимча қилди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси.
XS
SM
MD
LG