Линклар

Миллибанд: Афғонистон НАТОга муҳтож


Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Миллибанд, агар НАТО қўшинлари Афғонистонни тарк этгудек бўлса, афғон ҳукумати бир ҳафта ичида инқирозга юз тутади, дея таъкидлади.

“Guardian” нашрига интервью берган Миллибанд халқаро кучлар Афғонистонни тарк қилса, жангарилар тез фурсатда ҳукумат қўшинларини мағлуб этиши мумкин, деган фикрни билдирди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳукумат кучларининг келаси беш йил ичида мамлакатда тўлиқ назорат ўрната олишига умид қилаётганини маълум қилган.

Айни пайтда Миллибанд, халқаро кучлар қанча керак бўлса, шунча вақт Афғонистонда қолади, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG