Линклар

Коллайдер қайта ишга туширилди


Қарийб 14 ойлик танаффусдан сўнг улкан адрон коллайдери қайта ишга тушилди.

Жаҳоннинг етакчи физиклари Швейцарияда улкан адрон коллайдери, яъни элементар зарраларни тезлаштириш имкониятини берувчи мосламани илк бор 2008 йилнинг сентябр ойида синовдан ўтказган эди. Бироқ синов ўтказилгандан сўнг бир ҳафта ўтгач, коллайдер мосламаси ишдан чиқди ва уни қайта таъмирлаш учун бир йилдан кўп вақт сарфланди.

Узунлиги 27 километрни ташкил этган доира шаклидаги туннели мослама 100 метр чуқурликда ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида олимлар "коинотнинг пайдо бўлиши ўтмишда рўй берган буюк портлаш ҳосиласидир", деган назарияни исботламоқчи.

Жума кунги синов жараёнида олимлар коллайдерда бир миқдор протон зарраларини тезлатишга уриниб кўрди. Кейинги синовларда эса олимлар нур тезлигида ҳаракатланадиган зарраларни бир-бирига қарама-қарши томон йўналтириб, уларни тўқнаштиришни режалаштирган.

Мазкур лойиҳа қиймати 10 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, Франция ва Швейцария чегарасига яқин жойлашган ер остидаги коллайдерни қуришга 20 йил вақт сарфланган.
XS
SM
MD
LG