Линклар

Хитой кўмир конида портлаш содир бўлди


Хитой шимолидаги кўмир конларидан бирида рўй берган портлаш оқибатида 42 киши нобуд бўлди.

Расмийларга кўра, авария рўй берган маҳал конда 500 дан зиёд ишчи бўлган. Қарийб 390 киши кондан ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Ҳозир 60 дан зиёд ишчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Хитой кўмир-кон саноати жаҳонда энг хавфли саноат ҳисобланади ва мамлакат кўмир конларида рўй берадиган портлашларда йилига мингдан зиёд ишчи нобуд бўлади.
XS
SM
MD
LG