Линклар

Путин иқтисодни қайта жонлантирмоқчи


Санкт-Петербургда "Ягона Россия" партиясининг XI съезди иш бошлади.

Съезд очилишида нутқ сўзлаган бош вазир Владимир Путин Россия ўз иқтисодини модернизация қилиши ва хом ашё экспортига бўлган қарамлигини камайтириши шарт, дея таъкидлади.

Мамлакат иқтисоди 2009 йилда 8-8,5 фоиз ўртасида қисқариши мумкинлигини маълум қилган Путин бошқа давлатларда бу кўрсаткич бундан-да ёмонроқ бўлганини қайд этди.

Бош вазир, шунингдек, ўз ҳукумати глобал молиявий бўҳрондан зарар кўрган корхоналарга ёрдам беришни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG