Линклар

Ғарб Эрон ҳаракатларидан таажжубда


Жаҳоннинг қудратли олти давлати вакиллари Эроннинг БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги таклифларини инкор этганидан таажжуб билдирдилар.

Жума куни Брюсселга тўпланган АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой расмийлари Эрон ядровий дастур атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей, ўз навбатида, Теҳронни ўзининг кам тўйинтирилган ураннини хорижда қайта ишлаш борасида қилинаётган таклифларни қабул қилишга ундади.

- Эроннинг ҳозирги вазиятда имкониятни қўлдан бой бермаслигига ишонаман, боиси бу нарса чексиз давом этавермайди, деди Муҳаммад ал-Барадей.

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий эса Теҳрон ядровий реакторлар учун ёнилғи етказиб бериш масаласини муҳокама қилишга тайёр экани, бироқ Эрон уранни ёнилғига айирбошлашга рози эканини билдирди.

Ғарб давлатлари Эронни ўз дастури ёрдамида ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон эса ядровий дастур тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG