Линклар

Тоғли Қорабоғ яна кун тартибида


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ масаласида якшанба куни Арманистон президенти билан ўтказиладиган сўзлашувларни "муҳим" дея таърифлади.

22 ноябр куни Илҳом Алиев арманистонлик ҳамкасби Серж Саркисян билан Германиянинг Мюнхен шаҳрида учрашиб, Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

- Германиядаги учрашув Тоғли Қорабоғ юзасидан ўтказилаётган сўзлашувлар жараёнида муҳим рол ўйнаши шарт. Агар ушбу учрашув ҳеч қандай натижасиз якунланса, Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш умидларимиз пучга чиқади. Озарбайжон қурол ишлатиб, ўз ерини озод қилиш ҳуқуқига эга. Халқаро ҳуқуқ нормалари ушбу ҳаққимизни тан олади, дея таъкидлади учрашув арафасида Озарбайжон президенти.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG