Линклар

АҚШ элчиси Каримовни мақтади


- Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш бўйича “6+3” мулоқот гуруҳи ташкил қилишга оид Ўзбекистон ташаббуси ҳақиқатга айланмоқда, дея баёнот берди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд.

Бу ҳақда Ричард Норланд Тошкентда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида маълум қилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов БМТ кўмагида Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш бўйича “6+2” гуруҳи доирасида олиб борилган музокара жараёнини НАТО иштирокида “6+3” шаклида қайта тиклаш ташаббуси билан чиққан эди.

- Ушбу ғоя ҳақиқатга айланмоқда. Афғонистонга қўшни давлатларнинг нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан муҳим рол ўйнашини барча англамоқда. Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан тутган ролини алоҳида қайд этиш лозим. Ўзбекистон эллектр қуввати етказиб бера бошлагани туфайли Кобулда ёруғлик пайдо бўлди. Ноҳарбий юкларимиз Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилинмоқда. Осиё тараққиёт банки Ҳайратондан Мазори Шарифгача темир йўл ётқизиш лойиҳасини маъқуллади. Бу эса, ўз навбатида, Марказий Осиё давлатлари учун нафақат шимол томон, балки Жанубий Осиё бозорлари ва портларига чиқиш истиқболларини яратди. “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати темир йўл қуриш ишларини бошлаб юборган, деди АҚШ элчиси.
XS
SM
MD
LG