Линклар

Зарғалдоқ инқилобига беш йўл бўлди


Украинада “Зарғалдоқ инқилоби”нинг беш йиллиги нишонланмоқда.

Ушбу сана муносабати билан пойтахт Киевда ўтказилган байрам тадбирида мамлакат президенти Виктор Юшченко қатнашди.

2004 йилнинг 22 ноябр куни Киев марказида президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишлари бошланган эди.

Намойишчилар босими остида Украина Олий суди қайта президент сайлови ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур сайловда эса мухолифат етакчиси Виктор Юшченко ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG