Линклар

Ҳаж зиёратчилари чўчқа гриппидан нобуд бўлди


Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратига борган тўрт мусулмон чўчқа гриппидан нобуд бўлди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, нобуд бўлганлардан уч нафари Судан, Ҳиндистон ва Марокашнинг кекса ёшдаги фуқаролари бўлган. Тўртинчиси эса Нигериянинг 17 яшар фуқаросидир.

Муқаддас Ҳаж зиёратининг асосий амалларини бажариш чоршанба куни бошланади. Бу йилги Ҳаж мавсумида 3 миллионга яқин зиёратчининг қатнашиши кутилмоқда.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳаж зиёратчилари орасида чўчқа гриппи вирусининг тез тарқалиши мумкинлигидан ташвиш билдириб келмоқда. Бироқ Саудия Арабистони чўчқа гриппи тарқалиши олдини олиш учун барча чоралар кўрилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG