Линклар

Мусавий ҳукуматни ислоҳотларга чорлади


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Мир Ҳусайн Мусавийга кўра, ҳукумат фуқароларни таҳқирлашни тўхтатиши ва ўз сиёсий қарашларини ўзгартириб кўриши лозим.

Мухолифатчиларга тегишли “Калеми” сайти Мусавийнинг “таҳқирлашлар мухолифат ҳаракатини тўхтата олмайди, зотан, мухолифат ўз қарашларини ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай қурбонлик келтиришга тайёр”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг иккинчи муддатга президент этиб сайланишидан норози бўлган Эрон мухолифати ҳануз ҳукумат босимига учраб келмоқда.

12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда ўтказилган норозилик намойишлари чоғида эса мухолифатнинг юздан зиёд фаоли ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG