Линклар

Руминияда президент сайлови ўтказилмоқда


Президент лавозимига 12 номзод даъвогарлик қилмоқда. Ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, амалдаги президент Траян Басеску ва Социал демократик партияси етакчиси Мирчи Жоанэ яхши натижага эришиши мумкин.

Кузатувчилар фикрича, айнан мазкур икки номзод 6 декабрга белгиланган сайловнинг иккинчи босқичига чиқади.

Руминиядаги президент сайлови мамлакатда сиёсий бўҳрон авж олган бир пайтда ўтказилмоқда. Ўтган ой мамлакат парламенти Эмил Бока етакчилигидаги ҳукуматга ишончсизик билдирган эди.
XS
SM
MD
LG