Линклар

logo-print

Руминияда сайлов натижаси кутилмоқда


Овоз бериш участкаларидан чиқаверишда ўтказилган сўров натижаларига қараганда, сайловнинг 6 декабрь куни ўтадиган иккинчи босқичига амалдаги президент ўнг-марказчи Траян Бэсэску ва Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоанелар чиқади. Exit Pollга натижаларига қараганда Траян Бэсэску рақибидан 1- 2фоиз кўпроқ овоз олган холос.

Иккала номзод ҳам ўтказилаётган сайловни Коммунистик режим қулатилган 1989 йилдан бери Руминия ҳаётидаги энг муҳим сиёсий воқеалардан бири деб ҳисобламоқда.

Таҳлилчилар фикрича, президент сайлови ўтган ойда ўнг-марказчи бош вазир Эмиль Бок етакчилигидаги ҳукумат истеъфо беришга мажбур бўлганидан сўнг юзага келган сиёсий бўҳрондан чиқишга ёрдам бериши керак.

Сайланган президент бош вазирни тайинлайди.

Якшанба куни руминиялик сайловчилар президент учун овоз беришдан ташқари референдумда ҳам қатнашдилар. Референдумга депутатлар сонини ҳамда парламентнинг икки палатасидан бирини бекор қилиш масаласи қўйилган.
XS
SM
MD
LG