Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Тоғли Қорабоғ бўйича музокаралар бормоқда


-Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилишга бағишланиб якшанба куни Мюнхенда ўтказилган сўзлашувларда "жиддий прогрессга эришилди, бироқ муайян қийинчиликлар сақланиб қолмоқда", деб баёнот берди воситачилар.

Сўзлашув тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Сўзлашувларда иштирок этган Озарбайжон ва Арманистон президентлари – Илҳом Алиев ва Серж Сарксянлар 4 соат давом этган сўзлашувлардан сўнг журналистлар билан учрашмай учрашув жойини тарк этдилар.
Мюнхен сўзлашувларида ЕХҲТнинг Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи ҳамраислари - Россия, Франция ва АҚШ вакиллари воситачилик қилди. Уларнинг айтишича, кейинги учрашувга тайёргарлик бошланган, лекин унинг қачон ўтказилиши тўғрисида маълумот беришмади.

Мюнхен учрашуви арафасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев агар учрашувдан кутилган натижа чиқмаса Озарбайжон Тоғли Қорабоғни қайтариб олиш учун ҳарбий куч қўллаяжаги тўғрисида баёнот берган эди.

Шу муносабат билан Франциянинг Минск гуруҳидаги вакили Бернар Фасье якшанба куни Мюнхенда бундай деди:

- Москва, Париж ва Вашингтоннинг фикрича, уруш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай йўл билан муаммони ечиб бўлмайди.
XS
SM
MD
LG