Линклар

Собиқ баасчилар террор ҳужумида айбланмоқда


Ироқ давлат ТВси орқали Бағдодда амалга оширилган портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган уч шахс ўз айбларини тан олиб чиқиш қилди.

Ўтган ойда Ироқ пойтахтида амалга оширилган портлашлардан 150дан зиёд киши нобуд бўлган эди.

ТВда чиқиш қилганларнинг айтишича, улар худкушлар бошқарган портловчи модда юкланган машиналарни манзилга етказишга ёрдам берганлар.

Улар, шунингдек, собиқ диктатор Саддам Ҳусайннинг тақиқланган "Баас" партияси билан алоқаси бўлганлигини ҳам тан олишди.

Бироқ ТВда чиқиш қилганлар берган баёнотларнинг рост эканлигини текширишнинг ҳозирча имкони йўқ.
XS
SM
MD
LG