Линклар

logo-print

Литвиненко ўлдирилганига уч йил тўлди


Бугун Россия махсус хизматлари собиқ ходими Александр Литвиненконинг Буюк Британияда ҳалок бўлганига уч йил тўлади.

Литвиненко 2006 йилнинг 23 ноябрида Лондонда радиоактив полонийдан заҳарланиб ўлган эди.

Британия маъмурлари фикрича, Литвененкони россиялик тадбиркор Андрей Луговой заҳарлаб ўлдирган бўлиши мумкин. Луговой шу кунда Давлат думаси депутати.

Буюк Британия сўроқ қилиш учун Луговойни беришни Россиядан сўраган, лекин рад жавоби олган эди.

Шу воқеа туфайли Москва-Лондон муносабатлари жиддий ёмонлашиб кетган.

XS
SM
MD
LG