Линклар

logo-print

Коррупция жанггариликни кучайтирмоқда


Ингушетия президенти Юнусбек Евкуров фикрича, минтақада кенг тарқалган коррупция исломчи жанггариларнинг фаолияти кучайишига сабаб бўлмоқда.

Reuters ахборот агентлигига берган интервьюси чоғида Евкуров "бандитлар" давлат амалдорларига пора бериб иш битиришади, деди.

Жорий йилнинг июнида амалга оширилган суиқасддан жароҳат олиб бир ўлимдан қолган Ингушетия президенти коррупционер амалдорларни қаттиқроқ жазолаяжаги ҳақида гапирди.

Ингушетияда турли жаноий гуруҳларнинг ҳужумлари тез-тез амалга ошириб турилади. Август ойида милиция бўлими олдидаамалга оширилган портлашдан 20дан зиёд киши ўлган эди.
XS
SM
MD
LG