Линклар

logo-print

Руминияда икки номзод пешқадамлик қилмоқда


Руминияда ўтказилган президент сайлови дастлабки натижаларига кўра, сайловнинг 6 декабр куни ўтадиган иккинчи босқичига амалдаги президент¸ ўнг-марказчи Траян Бэсэску ва Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоанелар чиқади.

Руминия Марказий сайлов комиссиясига кўра, берилган овозларнинг қарийиб 74 фоизи санаб бўлинган. Амалдаги президент Траян Бэсэску ҳозирча 33 фоиз овоз билан сайловда пешқадамлик қилмоқда. Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоане тўплаган овоз 30 фоизга яқинлашиб қолган.

Айни пайтда таҳлилчилар фикрича, президент сайлови ўтган ойда ўнг-марказчи бош вазир Эмил Бока етакчилигидаги ҳукумат истеъфо беришга мажбур бўлганидан сўнг юзага келган сиёсий бўҳрондан чиқишга ёрдам бериши керак.
XS
SM
MD
LG