Линклар

Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди


Афғонистонда сўнги 24 соат давомида рўй берган зўравонликлар оқибатида америкалик тўрт аскар нобуд бўлди.

НАТО баёнотида айтилишича, АҚШнинг уч аскари мамлакат жанубида жанггарилар билан рўй берган отишма ва портлаш оқибатида нобуд бўлган. Тўртинчи аскар эса бугун мамлакат шарқида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

Ноябр ойи давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда АҚШнинг жами 15 аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG