Линклар

logo-print

Мюнхен сўзлашуви натижасиз тугади


ЕХҲТга кўра, Озарбайжон ва Арманистон президентларининг Тоғли Қорабоғ масаласига бағишлаб якшанба куни ўтказган учрашувда бироз илгари силжиш қайд этилган, бироқ томонлар бирор ечимга келмаган.

ЕХҲТ баёнотида айтилишича, Илҳом Алиев ва Серж Саркисян Мюнхендаги учрашувда Тоғли Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи ҳамраислари - Россия, Франция ва АҚШ таклифларини муҳокама қилганлар. Қарийб тўрт соат давом этган сўзлашувлардан сўнг ҳар иккала президент журналистлар билан кўришмай туриб¸ учрашув жойини тарк қилган. Ҳозир ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилингани йўқ.

Мюнхен учрашуви арафасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев¸ агар учрашувдан кутилган натижа чиқмаса¸ Озарбайжон Тоғли Қорабоғни қайтариб олиш учун ҳарбий куч қўллаяжаги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG