Линклар

logo-print

Бразилияликлар Аҳмадийнажод сафарига қарши


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Бразилияга сафари бошланди.

Аҳмадийнажод бугун бразилиялик ҳамкасби Луис Игнасио Лула да Силва билан музокаралар ўтказади. Эроннинг Бразилиядаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, сўзлашувлар якунида президентлар ҳамкорлик шартномалари имзолашни режалаганлар. Сафар давомида Аҳмадийнажод, шунингдек, мамлакат Конгрессига ташриф буюради ҳамда Бразилия университети талабалари олдида нутқ сўзлайди.

Якшанба куни эса Рио де Жанейрода мингдан зиёд бразилиялик Эрон президенти сафарига қарши норозилик акцияси ўтказди.

- Аҳмадийнажод Бразилияни Бразилия қилиб танитган демократия, диний ва миллий рангбаранглик, бағрикенглик, ирқчиликка қарши кураш кабиларнинг барини инкор қилмоқда. Аҳмадийнажод Бразилияга келар экан¸ президентимизга бу қадриятларнинг биз учун қанчалик муқаддас эканини кўрсатишимиз лозим. Ҳолокостни, миллионлаб эронликларнинг уқубатларини инкор қилиш-бу Бразилияни инкор қилишдир, деди намойиш иштирокчиларидан бири.
XS
SM
MD
LG