Линклар

Эрон кимёвий қуролларни синовдан ўтказди


Эронда бошланган беш кунлик ҳарбий машқлар доирасида кимёвий қурол ҳужуми уюштириш амалиётлари ҳам ўтказилди.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, 22 ноябр куни бошланган ҳарбий машқлардан кўзланган асосий мақсад мамлакат ядровий иншоотлари ҳимоя тизимини такомиллаштиришдан иборат. Машқлар давомида Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатда ишлаб чиқарилган радарларни ҳам синовдан ўтказди.

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси қўмондонларидан бири якшанба куни қилган чиқишида, Исроил учқичлари Эронга таҳдид қилгудек бўлса, ҳукумат кучлари бу учқичларни қириб ташлашидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG