Линклар

АҚШ кўкноризорларни йўқ қилмоқчи


АҚШ ҳукумати кўкнори экинзорларини йўқ қилган ёки кўкнори етиштириш кўламини қисқартирган Афғонистон вилоятларига қарийб 40 миллион доллар ажратмоқда.

Бу ҳақдаги келишув бугун Кобулда имзоланди. Келишувга мувофиқ ажратилаётган пуллар кўкнорига муқобил бўлган экинларни етиштиришни рағбатлантириш учун Афғонистоннинг 27та вилояти ўртасида тақсимланади.

Афғонистон кўкнори етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Яқинда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистонни “наркодавлат”, дея атаган эди.
XS
SM
MD
LG