Линклар

Сайловнинг якуний натижалари кутилмоқда


Руминияда ўтказилган президент сайлови натижаларига кўра, сайловнинг 6 декабр куни ўтадиган иккинчи босқичига амалдаги президент¸ ўнг-марказчи Траян Бэсэску ва Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоанелар чиққан.

Руминия Марказий сайлов комиссиясига кўра, берилган овозларнинг қарийиб 96 фоизи санаб бўлинган. Амалдаги президент Траян Бэсэску ҳозирча 33 фоиз овоз билан сайловда пешқадамлик қилмоқда. Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоане тўплаган овоз 30 фоизга яқинлашиб қолган. Миллий либерал партия етакчиси Грин Антонеску эса 20 фоиз овоз тўплаб, учинчи ўринни эгаллаган.

Айни пайтда Социал-демократик партия лидери Мирчя Жоане сайловнинг иккинчи босқичида ғалабага эришиш мақсадида Грин Антонеску билан альянс тузишга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG