Линклар

logo-print

Ўзбек-қирғиз чегарачилари учрашди


АКИpress-Фарғона агентлиги хабарига қараганда, ўтган ҳафта охирида Қирғизистон ва Ўзбекистон Давлат чегара хизматлари раҳбарлари Ўшда учрашиб, чегара хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олганлар.

Қирғизистон республикаси Давлат чегара хизмати матбуот хизмати бошлиғи Жоодар Исақуловнинг агентликка маълум қилишича, бир қатор муҳим масалалар, хусусан қирғиз-ўзбек чегарасининг баъзи участкаларида ҳамкорликда соқчилик қилиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинган.

Айни пайтда, Ўзбекистон бошқа бир қўшниси билан чегарасини ёпиб қўйган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Қозоғистон билан барча чегара постларини ёпиб қўйган.

Маълум бўлишича, ўз юртига қайтаётган ҳар иккала давлат фуқароларигагина чегарадан ўтишга рухсат берилган¸ холос.

Ўзбекистон ва Қозиғистон расмийлари¸ айни пайтда чегара ёпилишини изоҳлаганларича йўқ. Бироқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эржан Ашикбаев журналистлар билан суҳбатда чегарани ёпиш ташаббуси Қозоғистон томонидан чиқмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG