Линклар

Медведев Фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди


Кеча Кремлда президент Медведев Фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига ҳамда инсон ҳуқуқларига кўмак кенгаши аъзолари - россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва жамоат арбоблари билан учрашди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакат президенти билан Россия суд тизимдаги вазиятни муҳокама қилдилар. Улар президентга 11 октябрда ўтказилган минтақавий сайловларда йўл қўйилган қатор қонунбузарликлар тўғрисида ахборот бердилар.

Учрашувда, шунингдек, коррупцияга қарши кураш масалалари, бу курашда фуқаролик жамиятининг иштирокисиз муваффақиятга эришиб бўлмаслиги тўғрисида сўз бўлди, дейилади хабарларда.
XS
SM
MD
LG