Линклар

Ироқда сайлов қонуни тасдиқланди


Ироқ парламенти сайлов тўғрисидаги қонунга киритилажак ўзгартишларни маъқуллади

Янги таҳрирдаги қонун тасдиқлаш учун Президент кенгашига тақдим этилади.

Сайлов тўғрисидаги қонуннинг парламент қабул қилган аввалги таҳририга 19 ноябр куни вице-президент Тариқ ал-Хошимий вето қўйган эди.

Вице-президент қонунда Ироқдан ташқарида яшаётган ироқлик суннийлар учун парлментда вакиллик ўринлари кенгайтирилиши белгилаб қўйилишини талаб қилган эди.

Сайлов тўғрисидаги қонун атрофидаги можаролар 18 январга белгиланган Ироқ парламенти сайловини ўз вақтида ўтказишга ҳалақит қилиб қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG