Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:28

Ироқ музейи суратлари интернетга қўйилади


АҚШнинг “Google” интернет ширкати Ироқ миллий музейига тегишли ҳужжатлар ва санъат асарларини дигиталлаштиради.

Ироққа сафар қилаётган “Google” раҳбари Эрик Шмидт ширкат Ироқ музейидан 14 мингдан зиёд суратлар олгани ва январ ойидан бошлаб уларни интернет орқали бепул кўриш мумкинлигини айтди.

Ироқ миллий музейи Тош давридан Исломий халифаликлар давригача бўлган осори-атиқаларга эга.

2003 йилда АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироққа бостириб кирганидан сўнг юзага келган тартибсизлик пайтида музейдаги кўплаб экспонатлар талаб кетилган эди.

Ироқ миллий музейи жорий йил бошида қайта очилди.
XS
SM
MD
LG