Линклар

Ироқда сайлов кечиктирилиши мумкин


Бу ҳақда Ироқ Сайлов комиссияси раҳбари Фараж ал-Ҳайдарий маълум қилди.

Ироқда умумхалқ сайловларининг 18 – 22 январ кунлари ўтказилиши белгиланган.

Бироқ ўтган ҳафта сунний мазҳабидаги араб вице-президент Тариқ ал-Ҳошимий сайлов ҳақидаги қонуннинг бир қисмини вето қилди.

У ўз қарорини хориждаги сунний ироқликлар учун парламентда етарли ўрин ажратилмагани билан изоҳлади.

Душанба куни парламент тузатиш киритилган қонун лойиҳасини президент кенгашига қайтарди. Аммо тузатишлар орасида Тариқ ал-Ҳошимий таклифи йўқ. Шу боис вице-президентнинг қонун лойиҳасига яна вето қўйиши кутилмоқда.

Сайлов ҳақидаги қонун сайлов ўтишидан 60 кун олдин қабул қилиниши шарт.

Бу сайлов АҚШ қўшинларининг бир қисмини Ироқдан олиб чиқиш режаси билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG