Линклар

Обама Афғонистон бўйича қарор қабул қилди


АҚШ президенти юқори лавозимли ёрдамчилари билан Афғонистонга қўшимча куч жўнатиш ёки жўнатмаслик масаласини охирги марта муҳокама қилди.

Барак Обаманинг Афғонистон бўйича қайта кўриб чиқилган стратегияни 26 ноябр куни нишонланадиган “Шукрона” байрамидан кейин эълон қилиши кутилмоқда.

Душанба куни кечқурун ўтказилган йиғилишда вице-президент Жозеф Байден, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳам қатнашди.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари қўмондони¸генерал Стэнли МакКристал толиб жанггариларига қарши курашни жадаллаштириш учун Афғонистонга 40 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатилишини сўраган.
XS
SM
MD
LG