Линклар

НАТО ёрдамга келди


26 ноябр куни Самарқанд вилоятининг “Оқтош” базасида 1100 тонна ракета ёқилғисини оксидловчи моддани зарарсизлантириш лойиҳаси амалга оширила бошланади.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, Совет иттифоқидан қолган бу модда шу пайтгача ёмон аҳволда сақлангани боис маҳаллий аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга таҳдид солиб келган.

Шунча миқдордаги заҳарли моддани НАТОнинг кўчма ускуналари бир йил давомида зарарсиз ҳолатга келтириши тахмин қилинмоқда.

Тошкентдаги АҚШ элчихонасига асосланиб ахборот агентлигининг яна билдиришича, лойиҳа харажатини НАТОнинг “Тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги илм” дастури ўз зиммасига олади.
XS
SM
MD
LG