Линклар

logo-print

“Газпром” газ сотиб олишни кўпайтирмоқчи


“Газпром”га яқин манбаларга асосланиб «Ведомости» электрон-бизнес нашрининг билдиришича, бу ширкат 2012 йилда Ўзбекистондан 14 ярим миллиард куб метр газнинг ҳар минг куб метрини 220 доллардан сотиб олишни режаламоқда.

2012 йилда Ўзбекистон “Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” қувури орқали ўз газини хорижга экспорт қилиш имконига эга бўлади.

Ҳозирда ўзбек гази Россиядан ташқари Тожикистон ва Қирғизистонга оз миқдорда экспорт қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG