Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:47

"Аср вабоси" жиловланган¸ аммо


Россия¸ Украина ва Марказий Осиë давлатлари жаҳонда ОИТВ тез суратда тарқаб бораëтган минтақалар деб топилди.
Россия¸ Украина ва Марказий Осиë давлатлари жаҳонда ОИТВ тез суратда тарқаб бораëтган минтақалар деб топилди.

Собиқ иттифоқнинг айрим республикалари¸ хусусан Марказий Осиëда ОИТВ тарқалиши¸ қатор омиллар қўшилган ҳолда¸ бунга тескари равишда¸ кенгайиб бормоқда¸ дейилади БМТ янги ҳисоботида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг жаҳондаги орттирилган иммун тақчиллиги синдроми (ОИТС) ва орттирилган иммун тақчиллиги вируси( ОИТВ) муаммолари билан махсус шуғулланувчи БМТ гуруҳи UNAIDS билан биргаликда ҳозирлаган янги ҳисоботига кўра¸ глобал майдонда бу муаммо кўлами торайиб бораëтган айни кезда¸ ОИТС ва ОИТВ билан боғлиқ вазият Марказий Осиëда оғирлашмоқда.

Иккала ташкилотнинг 24 ноябр куни эълон қилинган қўшма баëнотига кўра¸ кейинги саккиз йил мобайнида жаҳон бўйлаб ОИТВ га чалиниш ҳоллари 17 фоизга камайган.

БМТ “aср вабоси” деб қаралган ОИТС тарқалишини тўхтатиш борасида махсус декларация қабул қилган 2001 йилдан бери марказий Африкада бу кўрсаткич 15 фоизга¸ шарқий Осиëда 25 фоизга ва жануб-шарқий Осиëда эса¸ 10 фоизга камайган.

Аксар дунëда ОИТВ га чалиниш ҳоллари сезиларли равишда қисқариб бораëтган бир пайтда¸ БМТ мутахассислари кузатишларига кўра¸ Марказий Осиëда бу вирус тарқалиши кўлами¸ аксинча кенгаймоқда.

Шарқий Европа ва Марказий Осиëда 2001 йилдан бери орттирилган иммун тақчиллиги вирусига чалинганлар сони 66 фоизга кўпайди ва 2001 йили бу вируснинг 900 минг одамда борлиги расман қайд этилган бўлса¸ 2008 йилга келиб бу кўрсаткич 1¸5 миллионга етди¸ дейилади БМТ янги ҳисоботида.

Евросиë минтақасида ОИТС ва ОИТВ кўламининг бунчалик кенгайиши¸ мутахассисларга кўра¸ асосан Россия ва Украинадаги вазиятнинг ëмонлашгани билан изоҳланади.

Бу иккала давлатда ОИТВ нинг ëйилишига эса¸ ҳисоботда айтилишича¸ томирга игна санчиш орқали наркотик моддалар истеъмол қилиш қилишнинг янада кўпайгани¸ ОИТВ га қарши муолажага ҳамма¸ айниқса камбағал қатламлар қурби етмаслиги ҳамда бехатар жинсий алоқа воситаларининг минтақа халқлари маданий турмушига кириб бормагани сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиëда фоҳишалик ва фоҳишабозликнинг кенг тарқагани ҳам¸ БМТ кузатувчиларига кўра¸ минтақада ОИТВ эпидемияси тарқашига замин ҳозирламоқда.
XS
SM
MD
LG