Линклар

logo-print

Ироқ музейи виртуал оламга кўчади


Энг кучли излаш системаси – Американинг Google ширкати Ироқ миллий музейи экспонатлари фотосуратларини интернетга жойлаштирмоқчи.

Google ширкати раҳбари Эрик Шмидтга кўра, 14 мингдан зиёд фотосурат глобал тармоқдан фойдаланувчилар эътиборига келаси йил бошида ҳавола қилинади.

Сешанба куни Шмидт АҚШнинг Ироқдаги элчиси Кристофер Хилл билан Ироқ миллий музейини бориб кўрди. Музей экспозицияси узоқ вақт томошабинлар учун ёпиқ турди.

Саддам Ҳусайн режими 2003 йили ағдарилганидан сўнг музейнинг минглаб экспонатлари талон-тарож қилинган эди.
XS
SM
MD
LG