Линклар

W-7 алоқа йўлдоши коинотда


Сешанба куни кечқурун Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан Россиянинг "Протон-М" ракетаси парвоз қилди.

Ракета Франциянинг W-7 алоқа йўлдошини кўзланган орбитага муваффақиятли олиб чиқиб қўйди.

Бу ҳақда Россиянинг Хруничев номидаги космик тадқиқотлар маркази хабар қилди.

Франциянинг W-7 алоқа йўлдоши Европа, Марказий Осиё ва Африка ҳудудларини алоқа хизматлари ва телекўрсатувлар билан таъминлашга мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG